27.05.2023
Ассалому алайкум ҳурматли брифинг тингловчилари!
Ғозғон шаҳрида жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 январдаги “2022-2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-98 сонли қарори асосида Тумар МФЙ А.Темур кўчасидаги 1,5 км ички йўлларини 2359,1 млн.сўм маблағ ҳисобидан тўла таъмирлаш (тунги ёритиш чироклари ўрнатиш, пиёдалар йўлакларини қуриш) ишларини амалга ошириш белгиланган бўлиб, ҳозирги кунда электрон тендир савдоларида пудратчи ташкилот “Ашраф” хусусий корхонаси ғолиб чиқиб, бугунги кунда ички автомобил йўлнинг қурилиш ишлари тўлиқ тугатилиб, фойдаланишга топширилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги “2022-2026-йилларда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-172 сонли қарорига асосан жорий йилда шаҳардаги “Шайхон” ва “Гулистон” маҳалла фуқаролари йиғинларида “Обод маҳалла” дастури доирасида ободонлаштириш ҳамда маҳала фуқаролар йиғинларидаги ижтимоий, инфратузилма ва коммунал соҳа обйектларини янгидан қуриш, реконструксия қилиш ишлари бажарилмоқда.
Жумладан:
Ички йўлларни яхшилаш бўйича “Шайхон” ва “Гулистон” МФЙларида жами 5,3 млрд.сўмлик жами 10,8 км шундан 7,8 км асфалт, 3,6 км ички йўлларни тупроқ йўлдан шағал йўлга ўтказиш ҳамда 2 км шағал йўлни бетон йўлга ўтказиш, шунингдек “Шайхон” маҳалласи ҳудудида 1,3 км пиёдалар йўлагини қуриш ишлари тўлиқ 100% га бажарилди.
Шундан:
“Шайхон” МФЙ да 4,2 млрд.сўм маблағлар ҳисобидан 4,8 км асафальт, 2 км бетон ҳамда 3,6 км тупроқ йўлни шағал йўлга ўтказиш ва 1,6 км пиёдалар йўлагини қуриш ишлари:
“Гулистон” МФЙда эса 1,1 млрд.сўм маблағлар ҳисобидан 3,0 км асфальт йўл қуриш ишлари амалга оширилди.
Ичимлик суви таъминотини яхшилаш (1,34 млрд сўм) бўйича 2 та маҳаллада жами 11,5 км ичимлик сув тармоғини янгидан тортиш белгиланган бўлиб, шундан:
“Шайхон” МФЙ да қиймати 1,14 млрд.сўм бўлган жами 10,1 км сув қувурини тортиш белгиланган бўлиб, ҳозирги кунда пудратчи ташкилот “Навоий омад қурилиш инвест” МЧЖ томонидан 10,1 км 100% фоиз сув қувурларини тортиш ишлари олиб борилди.
“Гулистон” МФЙ да қиймати 193,5 млн.сўм бўлган жами 1,4 км сув қувурини тортиш белгиланган бўлиб, ҳозирги кунда пудратчи ташкилот “Ҳамкор инвест престиж” МЧЖ томонидан сув тармоқларини тортиш ишлари тўлиқ тугатилган бўлиб, асосий сув тармоғига улаш ишлари амалга оширилди.
Электр таъминотини яхшилаш мақсадида “Шайхон” ва “Гулистон” МФЙларида жами қиймати 1,2 млрд.сўм бўлган 21 км электр тармоқларини тортиш ва алмаштириш, 3 та транформатор янгидан ўрнатиш ҳамда 5 та тарнсформаторларни таъмирлаш белгиланган бўлиб, ҳозирги кунда жами қиймати 582 дона таянч ўрнатиш, 21 км тармоқ тортиш ҳамда 1 та трансформатор ўрнатиш ишлари амалга оширилди.
Шундан:
“Шайхон” МФЙда жами қиймати 570 млн.сўм бўлган 10,4 км ҳаво электр узатиш тармоғини қуриш, 2 та янги трансформатор ўрнатиш ва 2 та трансформаторни таъмирлаш белгиланган. (ҳозирги кунда жами 10,4 км тармоқ тортиш, 312 та таянч ўрнатиш ҳамда 2 янгидан трансформатор ўрнатиш ишлари тўлиқ амалга оширилди.)
“Гулистон” МФЙ да жами қиймати 613,0 млн.сўм бўлган 10,8 км ҳаво электр узатиш тармоғини қуриш, 1 та янгидан трансформатор ўрнатиш ва 3 та трансформаторларни таъмирлаш белгиланган. (ҳозирги кунда жами 10,8 км тармоқ тортиш ҳамда 270 та таянч ўрнатиш ишлари тўлиқ тугатилиб, 1 та трансформаторни янгидан ўрнатиш ишлари амалга оширилди.)
Ижтимоий соҳа ва инфратузилмани яхшилаш бўйича:
Шундан ҳозирги кунда:
“Шайхон” ва “Гулистон” МФЙ ларига жами қиймати 1570,0 млн.сўм бўлган 2 та янгидан маҳалла биносини қуриб битказилди.
Шунингдек “Гулистон” МФЙ даги 11-сонли ДМТТ нинг эски биносини 1200,0 млн.сўм маблағ ҳисобига тўлиқ капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
Булардан ташқари ҳозирги кунда янги ташкил этилиши белгиланган Янги Ғозғон шаҳри ҳудудига олиб борувчи умумий қиймати 7385,3 млн.сўм бўлган замонавий узунлиги 8 км эни 16 метр бўлган ички автомобил йўлининг 1 этап шағал йўл қуриш ишлари Навоий йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар корхонаси томонидан олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 сентабрдаги “Очиқ бюджет” ахборот порталини орқали жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни молиялаштиришни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5250 сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида 550,0 млн. сўм маблағ ҳисобидан шаҳардаги 1 мактаб атрофини девор билан ўраш ҳамда “Менинг йўлим” лойиҳаси асосида “Тумар” МФЙ ҳудудида қиймати 434,0 млн.сўмлик 0,85 км асфальтлаш ишлари амалга оширилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.12.2022 йилдаги “2023-2025-йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-465-сон қарори асосида:
- Ғозғон шаҳрида ихчамлаштирилган шифохона қуриш;
- Янгидан Ғозғон шаҳар марказига борувчи 8 км ички йўлларни қуриш;
- Ғозғон шаҳри ҳудудидаги Шайхон ва Тумар МФЙ ҳудудидаги 232 та аҳоли хонадонлари ҳамда "Шоҳимардон" зиёратгоҳини Баҳорикор сойидан келадиган сел тошқин сувларидан муҳофаза қилиш мақсадида, сойнинг 4,5 км қисмида ўзан тозалаш ва қирғоқ мустаҳкамлаш ҳамда 1 дона кечув йўли ва 1 дона (ЖБ ПТ 20.20 2 қаторли) қувурли ўтиш қуриш.
- Ғозғон шаҳрида саноат корхоналарини узлуксиз ишлаши ва янги режалаштирилган лойиҳалаштирилган лойиҳаларга зарур бўладиган электр энергияси билан таъминлаш мақсадида қуввати 25 мВа бўлган 2 та трансформаторли подстанция ва 12 узунликдаги 2 занжирли 110 кВа қувватли электр тармоғи қуриш.
- Ғозғон шаҳар Ёшлар саноат зонасига электр энергияси тармоқлари қуриш ишлари амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги ПҚ-408-сонли қарори асосида "Мармаробод" МФЙ Осиё кўчасидаги аҳоли хонадонларини ичимлик сув билан таъминлаш мақсадида қурилиш ишлари амалга оширилмоқда. Ҳозирги кунда 7,5 км сув тармоқларини тортиш учун пудратчи ташкилот "Ғолиб Бекзод" МЧЖ томонидан 2 км траншея қазиш ишлари амалга оширилди ва 5,5 км д-110 ва д-76 лик сув қувурлари олиб келиниб сув қувурларини тортиш ишлари бажарилмоқда.
Азим Даникулович Базаров
Ғозғон шаҳар ҳокими