02.03.2023
- МОЛИЯ-ИҚТИСОДИЁТ ВА КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР.
- Асосий иқтисодий кўрсаткичлар.
Ғозғон шаҳрида 2022 йил учун муҳим бўлган устувор вазифаларни ўз вақтида ҳаётга тадбиқ этилиши натижасида, жорий йилнинг ўтган даврида 49,8 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 108,4 фоизга, 20,3 млрд. сўмлик халқ истеъмол моллари ишлаб чиқарилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 104,3 фоизга, пудрат ишлари 9,2 млрд. сўм бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 753,4 фоизга, чакана савдо айланмаси 86,8 млрд. сўм бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 109,9 фоизга, қишлоқ хўжалиги 49,9 млрд. сўм бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 86,8 фоизга, хизматлар ҳажми 19,9 млрд. сўм бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 114,5 фоизга ўсиши таъминланди.
2.Тадбиркорликни ривожлантириш.
Шаҳарда 2022 йил давомида 117 та янгидан тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатида ўтказилди, жумладан; 99 та кичик бизнес субъектлари ва 18 та якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилди.
Худди шунингдек, Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида йил бошида шаҳар учун жами 7 900 млн.сўм кредит маблағлари ажратилиши белгиланган бўлиб, 2022 йилда “ҳоким ёрдамчилари” томонидан 298 та фуқарога 7 067,0 млн.сўмлик имтёзли кредит маблағлари учун ижобий хулосалар берилган ҳамда кредит маблағлари ажратилди.
- Ишсизликни камайтириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш.
Ғозғон шаҳрида ўртача доимий аҳоли сони 9 023 нафар бўлиб, меҳнат ресурслари сони 4 877 нафарни, иқтисодий фаол аҳоли сони 3 925 нафарни, жами банд аҳоли сони 3 617 нафарни ташкил этади. Ишга жойлашишга муҳтожлар сони 308 нафарни, ишсизлик даражаси 7,8 фоизни ташкил этади.
2022 йилда жами 1 700 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди. Жумладан:
- қурилиш, транспорт ва коммунал соҳасида 133 нафар;
- инвестиция, ташқи савдо ва маҳаллий саноатни ривожлантириш йўналишида 298 нафар;
- молия-иқтисод, тадбиркорлик ва камбағалликни қисқартириш йўналишида 875 нафар;
жумладан, савдо ва сервис йўналишида 485 нафар ҳамда ҳунармандчилик йўналишида 394 нафарни ташкил этган.
- туризм ва маъданият соҳасида 394 нафар фуқароларимизнинг бандлиги таъминланди.
- Бюджет даромадлари прогнози бажарилиши.
2022 йил йиллик бюджет даромадлари прогнози (контингент) 3 361,0 млн.сўм бўлиб, амалда 4 800,0 млн.сўмга бажарилиб, прогнозга нисбатан 147,0 фоизга ёки 569,0 млн.сўмга ортиқча бажарилди.
Шунингдек, ҳисобот даврида маҳаллий бюджет даромадлари режаси 2 280 млн.сўм бўлиб, амалда 2 764 млн.сўмга бажарилиб, режага нисбатан ортиқча 484,1 млн.сўмга ёки 121,1 фоизга бажарилди.
Шундан, 4-чорак маҳаллий бюджет даромадлари режаси 598,0 млн.сўм бўлиб, амалда 598,0 млн.сўмга бажарилиб, режага нисбатан 100,0 фоизга бажарилди.
2023 ЙИЛДА АМАЛГА ОШИРАЛАДИГАН ИШЛАР ТЎҒРИСИДА.
2023 йилда яратилган имконият ва ажратилган ресурс маблағлар ҳисобидан 1947 нафар аҳоли бандлигини таъминлаш юзасидан соҳалар кесимида амалга ошириладиган ишлар белгилаб олинди.
Бунда:
- 241 нафар Инвестиция лойиҳаларини ишга тушириш ҳисобига;
- 486 нафар янгидан ташкил этиладиган кичик тадбиркорлик субъектлари (микролойиҳалар) ҳисобига;
- 482 нафар Маҳаллаларда хизмат кўрсатиш соҳасидаги (сервис) лойиҳалари ҳисобига;
- 451 нафар Ўзини ўзи банд қилиш ҳисобига;
- 287 нафари Бўш (вакант) иш ўринларига жойлаштириш ҳисобига (шу жумладан мавсумий) соҳасидаги иш ўринлари ҳисобига.
Шунингдек, шахарда 2023 йилда Мармаробод, Тумар МФЙлар ҳудудида микромарказлар ташкил этиш орқали 40 та янги иш ўринлари яратилади.
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида 2023 йилда шаҳар учун жами 10 920 млн. сўм кредит маблағлари ажратилиши белгиланган.
101 та янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилади.
- ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА ТАШҚИ САВДО МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА.
Шаҳарда 2022 йилда саноат, қишлоқ хўжалиги ҳамда хизмат кўрсатиш йўналишлари бўйича амалга ошириладиган лойиҳаларнинг умумий қиймати 137,8 млрд сўмлик 18 та лойиҳалар ишга туширилиши натижасида 156 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган, (ўз маблағи ҳисобидан 73,3 млрд сўм, тижорат банк кредити маблағлари ҳисобидан 3,5 млрд сўм, хорижий кредит линияси орқали 2,6 млн АҚШ. доллари тўғридан-тўғри хорижий инвестиция иштирокида 2,7 млн АҚШ) долларлик лойиҳалар маблағлари ўзлаштирилиши режалаштирилган.
Жумладан, саноат йўналишида 120,6 млрд сўмлик 10 та лойиҳа ишга туширилиши натижасида 127 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.
Хизмат кўрсатиш соҳасида 1,6 млрд сўмлик 4 та лойиҳа ишга тушурилиб 8 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.
Қишлоқ хўжалиги йўналишида 15,6 млрд сўмлик 4 та лойиҳа ишга тушурилиши натижасида 21 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.
Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2022-2026 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини тасдиқлаш ҳамда инвестиция лойиҳаларини бошқаришнинг янги ёндашув ва механизмларини жорий этиш тўғрисида”ги ПҚ-72-сон қарорига асосан 1 та лойиҳа киритилган, тўғридан тўғри хорижий инвестиция 1,5 млн АҚШ долларни ташкил этди. Яратиладиган иш ўринлари сони 20 тани ташкил этади.
Тўғридан тўғри хорижий инвестиция ўзлаштирилиши
2022 йил январ-декабрь ойларида тўғридан тўғри хорижий инвестиция режаси 1,5 млн долларни ташкил этди. Бугунги кунга қадар 6,3 млн. доллар инвестициялар ўзлаштирилди. Режага нисбатан 420 фоизга бажарилишига эришилди.
Экспорт
Шунингдек, шаҳарда 2022 йил январ-декабрь экспорт режаси 1124,3 минг долларни ташкил этди. Бугунги кунга қадар 1782,5 минг долларлик экспорт амалга оширилиб, белгиланган прогноз 158,5 фоизга бажарилди.
2023 ЙИЛДА АМАЛГА ОШИРАЛАДИГАН ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИ ТЎҒРИСИДА.
2023 йилда худудий инвестиция дастурига асосан саноат, қишлоқ хўжалиги ҳамда хизмат кўрсатиш йўналишлари бўйича амалга ошириладиган лойиҳаларнинг умумий қиймати 36,3 млрд сўмлик 22 та лойиҳалар ишга туширилиши натижасида 88 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган, (ўз маблағи ҳисобидан 21,3 млрд сўм, тижорат банк кредити маблағлари ҳисобидан 0,3 млрд сўм, тўғридан-тўғри хорижий инвестиция иштирокида 1,0 млн АҚШ) долларлик лойиҳалар маблағлари ўзлаштирилиши режалаштирилган.
Жумладан, саноат йўналишида 28,7 млрд сўмлик 14 та лойиҳа ишга туширилиши натижасида 67 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.
Хизмат кўрсатиш соҳасида 7,1 млрд сўмлик 7 та лойиҳа ишга тушурилиб 17 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.
Қишлоқ хўжалиги йўналишида 0,5 млрд сўмлик 1 та лойиҳа ишга тушурилиши натижасида 4 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.
Бугунги кунга қадар 4 та лойиҳа ишга туширилиши натижасида 1,0 млрд сўм ўзлаштирилиб, 11 та янги иш ўринлари яратилди.
2023 йилда қўшимча равишда ҳудудий инвестиция дастурига қўшимча янги саноат ва хизмат кўрсатиш лойиҳаларини шакллантирилди.
саноат, хизмат кўрсатиш йўналишлари бўйича амалга ошириладиган лойиҳаларнинг умумий қиймати 85,8 млрд.сўмлик 17 та лойиҳалар ишга туширилиши натижасида 57 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.
Жумладан, саноат йўналишида 84,2 млрд сўмлик 15 та лойиҳа ишга туширилиши натижасида 53 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.
Хизмат кўрсатиш соҳасида 1,1 млрд сўмлик 2 та лойиҳа ишга тушурилиб 4 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.
Тўғридан тўғри хорижий инвестиция ўзлаштирилиши.
2023 йил январ-декабрь ойларида тўғридан тўғри хорижий инвестиция режаси 20,0 млн долларни ташкил этади. Бугунги кунга қадар 1,0 млн. доллар инвестициялар ўзлаштирилди.
Бундан ташқари Хиндистонлик тадбиркор 2023 йил давомида Ғозғон шаҳрида ўзининг мармар ва гранит ишлаб чиқариш корхонасини ишга туширишини, бу орқали 5,0 млн доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция киритилади.
Экспорт
2023 йил январь-декабрь экспорт режаси 2,0 млн долларни ташкил этади. Бугунги кунга қадар 66,3 минг долларлик экспорт амалга оширилди.
III. ҚУРИЛИШ, КОММУНИКAЦИЯЛАР, КОММУНАЛ ХЎЖАЛИК, ЭКОЛОГИЯ ВА КЎКАЛАМЗОРЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАЛАРИ БЎЙИЧА АМАЛГА ОШИРИЛАДИГА ИШЛАР ТЎҒРИСИДА.
- 2022 йил бўйича қурилиш, коммуникaциялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалалари бўйича амалга оширилган ишлар.
Ғозғон шаҳарида жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 январдаги “2022-2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-98-сонли қарори асосида “Тумар” МФЙ А.Темур кўчасидаги 1,5 км ички йўлларини қиймати 2450,0 млн.сўм маблағ ҳисобида тўла таъмирлаш ишлари бажарилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил
18 мартдаги “2022-2026 йилларда "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастурларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-172-сонли қарорига асосан жорий йилда шаҳардаги “Шайхон” ва “Гулистон” маҳалла фуқаролари йиғинларида “Обод маҳалла” дастури доирасида ободонлаштириш ҳамда маҳала фуқаролар йиғинларидаги ижтимоий, инфратузилма ва коммунал соҳа объектларини янгидан қуриш, реконструкция қилиш белгиланган бўлиб мазкур маҳалла фуқаролар йиғинларида амалга ошириладиган қурилиш таъмирлаш ишлари учун барча манбалардан жами 27 300,0 млн.сўм маблағ йўналтирилди.
Маҳалла биносини қуриш бўйича:
“Шайхон” МФЙда қиймати 778,8 млн.сўм бўлган янгидан маҳалла биносини қуриш белгиланган бўлиб, ҳозирги кунда пудратчи ташкилот “Navoiy omad qurilish invest” МЧЖ томонидан 100% қурилиш ишлари бажарилган.
“Гулистон” МФЙда қиймати 791,6 млн.сўм бўлган янгидан маҳалла биносини қуриш белгиланган бўлиб, ҳозирги кунда пудратчи ташкилот “Navoiy maxsus suvpudrat” МЧЖ томонидан 100% қурилиш ишлари бажарилган.
Ички йўлларни яхшилаш бўйича:
“Шайхон” МФЙ да 4,2 млрд. сўм маблағлар ҳисобидан
4,8 км асафалт, 2 км бетон ҳамда 3,6 км тупроқ йўлни шағал йўлга ўтказиш ва 1,3 км пиёдалар йўлагини қуриш ишлари тўлиқ 100% қурилиш ишлари амалга оширилди.
“Гулистон” МФЙда 1,1 млрд. сўм маблағлар ҳисобидан 3,0 км асфалт қилиш ишларини амалга ошириш белгиланган бўлиб, ҳозирги кунда 3,0 км 100% ички йўлларни асфалтлаш ишлари амалга оширилди.
Ичимлик суви таъминоти бўйича:
“Шайхон” МФЙда қиймати 1,14 млрд. сўм бўлган жами
10,6 км сув қувурини тортиш белгиланган бўлиб, ҳозирги кунда пудратчи ташкилот “Navoiy omad qurilish invest” МЧЖ томонидан
10,6 км 100% сув қувурларини тортиш ишлари бажарилди.
“Гулистон” МФЙда қиймати 193,5 млн. сўм бўлган жами
1,4 км сув қувурини тортиш белгиланган бўлиб, ҳозирги кунда пудратчи ташкилот “Hamkor invest prestij” МЧЖ томонидан сув тармоқларини тортиш ишлари тўлиқ 100% тугатилиб, асосий сув тармоғига улаш ишлари бажарилди.
Электр энергия таъминоти бўйича:
“Шайхон” МФЙда жами қиймати 570 млн. сўм бўлган
10,4 км ҳаво электр узатиш тармоғини қуриш, 2 та янги трансформатор ўрнатиш ва 2 та трансформаторни таъмирлаш белгиланган бўлиб, ҳозирги кунда Навоий ҲЭТК томонидан жами 10,4 км тармоқ тортиш, 312 та бетон таянч ўрнатиш, 2 та янги трансформатор ўрнатиш ҳамда 2 та трансформаторни таъмирлаш ишлари тўлиқ 100% амалга оширилди.
“Гулистон” МФЙда жами қиймати 613,0 млн. сўм бўлган
10,8 км ҳаво электр узатиш тармоғини қуриш, 1 та янгидан трансформатор ўрнатиш ва 3 та трансформаторларни таъмирлаш белгиланган бўлиб, ҳозирги кунда Навоий ҲЭТК томонидан жами 10,8 км тармоқ тортиш ҳамда 270 та таянч ўрнатиш ишлари тўлиқ тугатилиб, 1 та янги трансформаторни ўрнатиш ҳамда 3 та трансформаторларни таъмирлаш ишлари 100% амалга оширилди.
Мактабгача таълим ташкилотини таъмирлаш бўйича:
“Гулистон” МФЙдаги 11-сонли ДМТТ нинг эски биносини
1200,0 млн.сўм маблағ ҳисобига тўлиқ капитал таъмирлаш белгиланган бўлиб, ҳозирги кунда пудратчи ташкилот “Alisher quruvchi servis” МЧЖ томонидан таъмирлаш ишлари тўлиқ 100% якунланди.
Бундан ташқари ҳозирги кунда янги ташкил этилиши белгиланган Янги Ғозғон шаҳри ҳудудига олиб борувчи умумий қиймати
7385,3 млн.сўм бўлган замонавий узунлиги 8 км эни 16 метр бўлган ички автомобил йўлининг 1-этап шағал йўл қуриш ишлари Навоий ЙМФУК томонидан олиб борилмоқда.
Шунингдек, жорий йилда аҳоли мурожаатлари асосида ҳудудлардаги мавжуд ижтимоий муаммоларни бартараф этиш юзасидан жорий йилда “Мармаробод” МФЙда 2,0 км, “Тумар” МФЙ да 0,7 км, “Шайхон” МФЙ да 1,5 км, “Гулистон” МФЙ да 0,3 км жами 4,5 км тупроқ йўлларни ҳашар йўли орқали шағаллаштириш ишлари амалга оширилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 сентабрдаги “Очиқ бюджет” ахборот порталини орқали жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни молиялаштиришни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5250-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида 550,0 млн. сўм маблағ ҳисобидан шаҳардаги 1-мактаб атрофини девор билан ўраш ишлари амалга оширилди.
“Яшил макон” дастури бўйича:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил
30 декабрдаги “Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-46-сонли фармони ижросини таъминлаш мақсадида Ғозғон шаҳрида аҳоли пунктларини кўкаламзорлаштириш, дарахт ва буталарни муҳофаза қилиш мақсадида яшил майдонларни кенгайтириш мақсадида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида шаҳар ҳудудида 8,0 гектар ер майдонда “Яшил боғ” барпо этилди.
Шунингдек, шаҳар ҳудудидаги 4 та маҳалла фуқаролар йиғинларидаги ички кўчаларга ҳам манзарали дарахтларни экиш ишлари амалга оширилди.
Муҳтарам Президентимизнинг юқоридаги фармонига асосан Ғозғон шаҳридажорий йил баҳор мавсумида 69,0 минг дона мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилиши режалаштирилиб амалда 98,1 минг дона 142% фоиз манзарали ва мевали дарахт кўчатлари ва қаламчалар экилди.
Жорий йил куз мавсумида эса 15,0 минг дона мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилиши режалаштирилиб амалда 20,04 минг дона 133,6% фоиз манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилди.
2023 ЙИЛДА ҚУРИЛИШ, КОММУНИКAЦИЯЛАР, КОММУНАЛ ХЎЖАЛИК, ЭКОЛОГИЯ ВА КЎКАЛАМЗОРЛАШТИРИШ СОҲАСИДА АМАЛГА ОШИРИЛАДИГА ИШЛАР ТЎҒРИСИДА.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.12.2022 йилдаги “2023-2025-йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-465-сон қарори асосида:
Ғозғон шаҳрида ихчамлаштирилган шифохона қуриш;
Янгидан Ғозғон шаҳар марказига борувчи 8 км ички йўлларни қуриш;
Ғозғон шаҳри ҳудудидаги Шайхон ва Тумар МФЙ ҳудудидаги 232 та аҳоли хонадонлари ҳамда "Шоҳимардон" зиёратгоҳини Баҳорикор сойидан келадиган сел тошқин сувларидан муҳофаза қилиш мақсадида, сойнинг 4,5 км қисмида ўзан тозалаш ва қирғоқ мустаҳкамлаш ҳамда 1 дона кечув йўли ва 1 дона (ЖБ ПТ 20.20 2 қаторли) қувурли ўтиш қуриш.
Ғозғон шаҳрида саноат корхоналарини узлуксиз ишлаши ва янги режалаштирилган лойиҳалаштирилган лойиҳаларга зарур бўладиган электр энергияси билан таъминлаш мақсадида қуввати 25 мВа бўлган 2 та трансформаторли подстанция ва 12 узунликдаги 2 занжирли 110 кВа қувватли электр тармоғи қуриш.
Ғозғон шаҳар ЁСТЗ га электр энергияси тармоқлари қуриш ишлари амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги ПҚ-408-сонли қарори асосида "Мармаробод" МФЙ Осиё кўчасидаги аҳоли хонадонларини ичимлик сув билан таъминлаш мақсадида қурилиш ишлари амалга оширилмоқда. Ҳозирги кунда 7,5 км сув тармоқларини тортиш учун пудратчи ташкилот "Ғолиб Бекзод" МЧЖ томонидан 2 км траншея қазиш ишлари амалга оширилиб, сув қувурларини тортиш ишлари ҳамда 5,5 км д-110 ва д-76 лик сув қувурлари олиб келинган.
Жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 сентабрдаги ПҚ-5250-сонли қарори асосида “Очиқ бюджет” ахборот порталини орқали жамоатчилик фикри асосида ғолиб деб топилган Тумар МФЙ ҳудудида ва 2-умумтаълим мактаби ҳудудида суғориш ишларини амалга ошириш учун ер ости тик қудуғи қазиш ва шаҳардаги 1, 2, 3 ва 4 МТТларига кўмир ёқилғини сақлаш учун омборхона қурилади.
ОИЛА ВА ХОТИН-ҚИЗЛАР МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА ҚИЛИНГАН ИШЛАР.
Ғозғон шаҳар 3-босқич “Аёллар дафтарига киритилган эҳтиёжманд хотин-қизларга кўрсатилган ёрдамлар тўғрисида.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил
30 декабрдаги хотин-қизлар масалалари бўйича Республика комиссиясининг 8-сонли кенгайтирилган йиғилиши, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 31 мартдаги “Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 145-сонли Қарори тўғрисидаги “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича МФЙларда тузилган ишчи гуруҳлар томонидан хатлов ўтказилди. Хатлов натижаларига кўра, шаҳардаги 8811 нафар аҳолидан, 1881 нафар 30 ёшдан юқори бўлган хотин-қизлар хатловдан ўтказилиб, 1871 нафарига анкета сўровномалари тўлдирилди. Ўрганиш давомида сўровномалар ўтказилиб, жумладан, 10 нафари ташқи мигрatsiядаги, хотин-қизларга анкета сўровномалари тўлдирилди.
Аёллар дафтари”нинг 3-босқичига шаҳардаги 139 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин хотин-қизлар киритилди.
Жумладан:
- 21 нафари Ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз,хотин-қизлар;
- 2 нафари (тадбиркорлик қилиш мақсадида) кредит олиш истагини билдирган хотин -қизлар;
-73 нафар боқувчисини бўлмаган (яъни боқувчисини йўқотган, бева, турмуш ўртоғи жазони ўташ муассасаларида бўлган, ажрашган, никохи бекор қилинган) эҳтиёжманд хотин-қизлар 1-2 гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар;
- 9 нафари Қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд эҳтиёжманд хотин-қизларни ташкил этади.
1-тоифага киритилган 21нафари Ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин қизларнинг 7 нафари доимий ишга жойлаштирилди, 13 нафари тикувчилик ҳамда тош ўймакорлиги бўйича касб-ҳунарга ўқитилди.
2-тоифага киритилган 2 нафар тадбиркорлик истагини билдирган хотин-қизларга тадбиркорлик қилиши учун тикув машинаси ҳамда субсидия ажратилди.
3-тоифага киритилган боқувчисини йўқотган 73 нафар, 6-тоифага киритилган қарамоғида ногирон фарзанди бўлган 9 нафар жами 82 нафар эҳтиёжманд хотин қизларга 1 200 000 (бир миллион икки юз минг) сўмдан жами 98 400 000 сўм маблағ “Саҳоват ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан ажратиб берилди.
4-тоифага киритилган 1-2 гуруҳ ногиронлиги бўлган 33 нафар эҳтиёжманд хотин-қизларга 1 200 000 (бир миллион икки юз минг) сўмдан жами 39 600 000 сўм маблағ “Аёллар жамғармаси” маблағи ҳисобидан,
6-тоифа қарамоғида ногирон фарзанди мавжуд эҳтиёжманд хотин қизларга бир марталик моддий ёрдам пуллари ажратилди.
2023 ЙИЛДА АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН ИШЛАР:
2023 йил 5 январдан 25 январга кадар хонадонма-хонадон юриш оркали хотин-кизларнинг муаммоларини урганиш ишларини ташкил этилди.
2023 йилинг 10 февраль санасига кадар “Аёллар дафтари”нинг 4-боскичига киритиладиган хотин-кизлар руйхатларининг шакллантирилишини хамда уларнинг “индивидуал дастурлари” ишлаб чикилди.
2023 йил февраль санасига кадар хотин-кизлар руйхатларини ва уларнинг “индивидуал дастурлари” хамда хотин-кизларнинг муаммоларини хал этишга каратилган “Йўл харитаси” лойихаси Халк депутатлари шаҳар Кенгашига тасдикланди.
150 нафар шаҳардаги Ижтимоий ҳимояга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар 4 та тоифага киритилди.
1-тоифа Ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар 9 нафар,
3-тоифа Боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар 62 нафар,
4-тоифа 1-2-гуруҳ ногиронлиги бўлган ҳамда тезкор тиббий ёрдамга муҳтож хотин-қизлар,
6-тоифага Қарамоғига ногирон фарзанди мавжуд бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар киритилди.
Ушбу “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-кизларнинг муаммоларини ўрганилиб ва хал этиш чоралари кўрилади.
- ЁШЛАР СИЁСАТИ БЎЙИЧА 2022 ЙИЛДА АМАЛГА ОШИРГАН ИШЛАР:
Ғозғон шаҳрида ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси презедентининг 5 муҳим ташаббусини рўёбга чиқариш уларни санъатга спортга бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида ташкил этилган танлов ва мусобоқалар доирасида 1-ташаббус маданият ва санъат йўналишида 43 та тадбир ташкил этилган бўлиб 700 нафар ёшлар, 2-ташаббус Спортни оммалаштириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш йўналишида 127 та тадбир 1620 нафар ёш, 3-йўналиш “ИТ ” йўналишида 14 та тадбир 245 нафар ёш, 4-йўналиш Манавият, китобхонлик,интелектуал ўйинлар йўналишида 94 та тадбир 1190 нафар ёш 5-йўналиш хотин қизлар бандлигини таъминлаш йўналишида эса ёшлар дафтарига киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз 7 нафар хотин қизларга тикув машиналари топширилган 18 нафар хотин қизлар бўш иш ўринлари ярмаркалари орқали жамоатчилик ва доимий иш ўринларига жойлаштирилган .
“Ёшлар дафтари” бўйича: 2022-йилда “Ёшлар дафтари” га жами 127 нафар ёшлар киритилган бўлиб шундан 127 нафарига (551.2млн) ёшлар дафтари жамғармаси ҳамда бошқа манбалар ҳисобидан кўмак кўрсатилган,
Бир марталик моддий ёрдам кўрсатилган 8 нафар (9.2 млн)
Тадбиркорлик ва касб-ҳунарга ўқитиш 3 нафар (8.9 млн)
Автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш 5 нафар (5.5 млн)
Уруғлик ва кўчатлар сотиб олиш 1 нафар (2.4 млн)
Асбоб ускуналар ва меҳнат қуролларини харид қилиш учун субсидия 20 нафар (90.8 млн)
Тўлов контрак 34 нафар (118.5 млн)
Замонавий касбларни эгаллаш, ахборот технологияларини ўрганиш ва хорижий тилларга ўқитиш 21 нафар (89.2 млн)
Мамлакатда ёки хорижий давлатларда даволаниш билан боғлиқ харажаатлар 5 нафар (25 млн)
Сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташ бадали 16 нафар (66.8 млн)
“Ёшлар дафтарига” киритилган ёшларни бандлигини таминлаш 6 нафар
Кредит олган ёшлар 6 нафар (134.6 млн)
Фуқаролик паспорти бадалини қоплаш 2 нафар (0.3 млн) ёшлар дафтари жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўлаб берилган.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ Ш.М. МИРЗИЁЕВНИНГ 2022 ЙИЛ 25 НОЯБРЬ КУНИ НАВОИЙ ВИЛОЯТИГА ТАШРИФИ ДАВОМИДА БИЛДИРИЛГАН ТАШАББУСЛАР ВА БЕЛГИЛАБ БЕРИЛГАН ВАЗИФАЛАРНИ ҒОЗҒОН ШАҲРИДА 2022-2023 ЙИЛЛАРДА АМАЛГА ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг 2022 йил 25 ноябрь куни Навоий вилоятига ташрифи давомида билдирилган ташаббуслар ва белгилаб берилган вазифаларни Ғозғон шаҳрида 2022-2023 йилларда амалга ошириш юзасидан Йўл харитаси ишлаб чиқилиб, тошпириқлар ижрога қаратилган.
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан Навоий вилоятини Республиканинг намунавий ҳудудига айлантириш бўйича билдирилган 5 та ташаббусни амалга оширишга доир вазифалар.
1-ташаббус. Электр энергиясини тежаш.
Барча ташкилотларга 100 фоиз қуёш панелларини ўрнатиш белгиланган бўлиб, корхона ва ташкилотларда, аҳоли хонадонлари ҳамда тадбиркорлик субъектларида 92 кВт қайта тикланадиган энергия манбаларини қуриш бўйича режа дастурлар тасдиқланди.
2-ташаббус. “Яшил макон” дастурининг Навоий вилояти тажрибасини яратиш ва амалга ошириш.
Ғозғон шаҳрида аҳоли пунктларини кўкаламзорлаштириш, дарахт ва буталарни муҳофаза қилиш мақсадида яшил майдонларни кенгайтириш мақсадида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида шаҳарда баҳор мавсумида 50 мингта дарахт кўчатлари экиш режалаштирилган.
Шунингдек, шаҳардаги 4 та маҳаллаларда мавжуд 1623 та хонадонларга райҳон ва ялпиз экиш режалаштирилиб олинган.
3-ташаббус. Яйловларни ишга солиш орқали эчкичилик ва қўйчиликни кескин ривожлантириш.
4-ташаббус. Инфратузилма объектлари қурилишида ресурсларни 30 фоизгача тежаш.
Жалб қилинган маблағларни самарали ишлатиш, уларни 30 фоизгача иқтисод қилиш чораларини кўриш, бунда 2023 йилда 3-умумтаълим мактаби учун ажратилган 2 млрд. сўмдан 600 млн.сўм иқтисод қилиш ҳамда 2023 йил “ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида ажратиладиган 6,0 млрд. сўмдан 1,8 млрд.сўм иқтисод қилиш режалаштирилган.
Бу борада, давлат дастурлари доирасидаги амалга оширилиши белгиланган қурилиш объектларни буюртмачи ташкилотлар билан биргаликда ҳар чорак якуни бўйича ажратилган маблағлар ҳажми ва натижадорлиги, ҳар бир лойиҳанинг амалга оширилишида 30 фоизгача иқтисод қилиш чораларини кўриш ҳамда Давлат дастурлари ижро этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича шаҳар прокурори раҳбарлигида штаб ташкил этилди.
5-ташаббус. Ёшлар муаммолари билан ишлаш ва уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш.
Ёшлар муаммолари билан ишлаш бўйича Комиссия ташкил этилиб, шаҳарда “Хатирчи тажриба”си асосида барча ёшларнинг муаммоларини аниқлаш мақсадида ишчи гурухлари тузилиб, барча маҳаллаларда хатлов тадбирлари олиб борилди. Хатлов якунига кура шаҳардаги ёшларнинг касбга бўлган қизиқишлари, кўрсатиладиган ёрдам турлари аниқлаштирилиб, зарурий чоралар кўрилмоқда.
Азим Базаров
Ғозғон шаҳар ҳокими